$
 12158.59
-39.69
 14238.92
-2.57
 157.88
1.31
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 25 январь воқеалари

Қора дайжест Negative

Яккасаройда BMW устунга бориб урилди

Жорий йилнинг 25 январь куни соат 11:30 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида ҳайдовчи 1976 йилда туғилган Ҳ.К. бошқарувида бўлган BMW русумли автомашинаси ҳаракат давомида руль бошқарувини йўқотиб, ёритгич устунига тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ натижасида BMW автомашинаси ҳайдовчиси ҳамда 2 нафар йўловчилари шифохонага олиб кетилган. Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди

Яна Яккасарой туманига юзланамиз. Тошкент шаҳрида яшовчи, 1970 й.т. ва Жиззах шаҳрида яшовчи, 1971 й.т. 2 нафар шахс ўзаро келишган ҳолда, қурилиш фирмаси раҳбарига, ўзларининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидаги 72,5 млрд. сўмлик ичимлик суви тармоғини тортиш лойиҳасини тендер савдоларисиз, тўғридан-тўғри олиб беришни ваъда қилиб, эвазига объект қийматининг 6 фоизини, яъни 4 млрд. 350 млн. сўм талаб қилишади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағидан 29 минг АҚШ долларини олган вақтларида ушланган. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ноқонуний ишга Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида жойлашган, ИИВ ҳузуридаги 44-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумнинг алоқадорлиги аниқланиб, юқоридаги пул маблағидан 28500 АҚШ долларини олган вақтида у ҳам қўлга олинган.

Фуқароларни АҚШ, Франция ва Канада давлатларига юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар К.С., М.О. ва О.З. фуқаро Ш.Ш.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига юбориши ҳамда виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришлари эвазига 32 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, терговга қадар текширув давомида фуқаро О.З. фуқаро Ш.Ф.ни ва унинг оила аъзоларини Франция давлатига боришлари учун виза ҳужжатларини олиб бериши эвазига 3 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан ўзининг виза картасига ўтказиб олганлиги аниқланган.

Электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Гулистон” МФЙда яшовчи фуқаро Д.О. яшаш хонадонида ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида компьютер ўйинлари хизматини ташкил этиб, компьютерларни умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 177 млн сўм электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. Шу каби, Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан туман ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.B.” фермер хўжалиги раҳбари М.Ш. ҳеч қандай ҳужжатсиз 2 та сув насосини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 153 млн сўм электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.