$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 24 январь воқеалари

qora 24 01 24

Хиндистонда ўзбекистонлик аёл халок бўлди

Ҳиндистоннинг Ҳаряна штати, Сонипат шаҳридаги дам олиш масканларидан бирида ўзбекистонлик аёл жасади топилди. Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси Сонипат шаҳри полицияси билан боғланиб, воқеа тафсилотларини аниқлаб олди. 

Қайд қилинишича, марҳум фарғоналик М.А. исмли 32 ёшли аёл бўлиб, у ва яна бир шахс ис газидан заҳарлангани тахмин қилинмоқда. Ҳодиса сабабларига аниқлик киритиш бўйича тезкор суриштирув ва тиббий экспертиза ишлари давом эттирилмоқда. 

Ишни енгиллаштирмоқчи бўлганнинг иши мушкуллашди

Бош прокуратуранинг хабар беришича, Андижон вилояти прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда, бир фуқаро Асака тумани прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши бўйича енгиллик қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан бошқа фуқародан талаб қилинган 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибида ушланди.

Электр ўғрисига чора кўрилди

Самарқанднинг Қўшработ туманида фуқаро Х.Б “Оқчопсой” маҳалласи ҳудудида таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган қум-шағални кавлаш орқали олтин ажратиб олиш фаолияти билан ноқонуний равишда шуғулланиб келиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб, 837 минг кВт/соат 753 млн. сўмлик электр энергиясини талон - торож қилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Мажбурий мехнатга жалб қилган раҳбар жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Поп туманидаги 56 сонли давлат боғчасида ходимлар оғир ишларни қилишга мажбурланаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Ўрганиш натижалари якунида ташкилот раҳбари ходимларни Меҳнат кодексининг 115-моддасига зид равишда меҳнат шартномасида кўрсатилмаган ва ўз хизмат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларга жалб қилингани аниқланган.

Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси 1-қисми билан маъмурий жарима қўлланилган.