$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 17 январь воқеалари

black 17 01

Наманганда аёл 4 эгизаги билан ҳалок бўлди

Наманганда туғуруқхонада тўрт эгизак ва уларнинг онаси вафот этди. Маълум қилинишича, беморда ҳомиланинг патологик тушиши кузатилган. Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, аёлнинг ўлимига ўпка артерияларининг массив тромбоемболияси ва ўткир юрак-қон томир нафас етишмовчилиги сабаб бўлган. 

Ўсмир педофилларга суд ҳукми ўқилди

Ўтган йили Фарғона шаҳрида 11 ёшли қизнинг мурдаси зўрлаш аломатлари билан топилган эди. Мазкур жиноят бўйича суд қарори ўқилди. Унга кўра, Суд иш бўйича уч нафар гумонланувчига нисбатан ҳукм чиқарди. Уларнинг иккиси 13 ва 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бирига нисбатан эса 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ўт ўчирувчилар машинаси ЙТҲда иштирок этди

Жиззахнинг М-39 халқаро йўлида Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаркатланаётган Нехиа машинаси Шароф Рашидов тумани ҳудудида музлама туфайли йўлнинг ҳаракатланиш қисмида тўхтаб қолган. Шу пайтда у билан битта йўналишда келаётган юк машинаси Nexia’нинг орқа қисмидан урган. Оқибатда машинада ёнғин келиб чиққан. Ёнғинни бартараф этиш учун ФВБ ўт ўчириш бўлинмаси етиб келган. Бўлинма вақтни тежаш мақсадида қайрилиш жойидан бурилиб келмаган ва қарама-қарши томонида йўлнинг ҳаракатланиш қисмида тўхтаб ёнаётган машинадаги оловни ўчиришга уринган. Шу пайтда ўз йўлидан ҳаракатланиб келаётган Nexia ва Nexia-3 ўт ўчириш машинасига келиб урилган.

Ҳодисада ҳеч ким оғир тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Тунги шоввозлар”ларнинг ота-оналарига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда транспорт воситасидан хавфли тарзда фойдаланган шахсларнинг видеоси Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганиб чиқилди. Унга кўра, ижарага олинган “Monza” автомобилида бир гуруҳ ўсмирлар тунда шаҳар кўчаларида автомобил рақамини ечган ҳолда автомобилдан танасини чиқариб ҳаракатланганини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаганларнинг ота-онасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Транспорт воситаси жарима майдонига қўйилди.