$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 13 январь воқеалари

black

Пензада ҳалок бўлганларнинг жасади олиб келинди

Бугун тонгда Россиянинг Пенза вилоятида ЙТҲ содир бўлиши оқибатида ҳалок бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади президент топшириғи билан махсус гуруҳ орқали мамлакатга олиб келинди. Маълумот учун, воқеа 11 январ куни содир бўлган. ЙТҲда жароҳатланган 1 нафар шахс ҳам 12 январ куни вилоят шифохонасида вафот этган. 

Кафедаги ёнғинда 3 киши жароҳат олди

Бугун, 13 январ куни Тошкент шаҳар Миробод тумани, Саракул кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Ёнғин натижасида кафе биносининг тахминан 150-200 кв.м майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиндан 3 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Қозоғистонлик жиноятчи Ўзбекистонда қўлга тушди

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри яқинида қўш қотиллик содир этганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди.

 Қайд этилишича, бу шахс 12 йилдан буён қидирувда бўлган. Бунга сабаб эса айбланувчи 2012 йилда Олмаота вилоятининг Енбекшиқозоқ туманида вақтинча ишлаб юриб, пенсионерлар уйига кириб олган ва уларни ўлдириб, мол-мулкини талон-торож қилган.

Яна бир автомобил “кул” бўлди

Куни кеча Юнусобод тумани ТҲАЙ - Янги Юнусобод кўчалари чорраҳасида кечга яқин 1969 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Матиз” автомобилида қисқа туташув содир бўлганлиги оқибатида ёнғин келиб чиққан

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

12 500 та истеъмолчилар “свет”сиз қолди

Самарқанд вилоятида кучли шамол эсиши натижасида айрим электр тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилди. Бунинг натижасида Ургут, Пастдарғом, Самарқанд туманлари ҳамда Самарқанд шаҳрининг 12 500 та истеъмолчилари қисман электр таъминотидан узилган.

Энергетика вазирлиги шамол тўхтаганидан кейин электр энергияси таъминоти тикланишини таъкидлади. 

Самалиётда йўловчи вафот этди

11 январ куни Тошкентдан Истанбулга учган Узбекистан Аирwайс самолётининг парвоз чоғида сурункали касалликка чалинган йўловчи юрак хуружини бошдан кечирди. Натижада самалёт Анқара шаҳрига фавқулотда тўхташга мажбур бўлган. Кўрсатилган тез тиббий ёрдамларга қарамасдан фуқаро вафот этган. Туркиядаги элчихона марҳумнинг жасади Ўзбекистонга жўнатилганини билдирди.