Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

“Қора дайжест”: 2023 йил 16 декабрь воқеалари

Қор кўчкиси, ўғирланган газлар, божхонада кўлга тушган сохта ҳужжат — куннинг “қора” хабарлари билан танишинг.

2 daqiqa o‘qiladi

“Қора дайжест”: 2023 йил 16 декабрь воқеалари

Қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Тошкент ва Наманган вилоятларида 16−18-декабрь кунлари қор кўчиши хавфи бор. Бу хабар Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан эълон қилинди. 

Бу кунларда кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, яни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиши мумкин.

Самарқандда газ ўғирланди

Самарқанд шаҳрида “S.N” МЧЖ раҳбари А.М ва “X.S” МЧЖ жамиятга қарашли тўйхонадаги газ жиҳозларини табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланганликлари оқибатида жами 512,4 минг метр куб. табиий газ ўғирлангани аниқланган. Мазкур қоидабузарлик орқали давлат бюджетига768,6 млн. сўмлик зиён етган.

Ҳолат юзасидан мансабдор шахслар ҳамда “Samarqandshahargaz” газ таъминоти бўлими мансабдорларига жиноий иш қўзғатилди.      

Божхонада сохта ҳужжатдаги 635 минг ақш доллари фош бўлди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган Фарғона вилоятининг “Rishton” чегара божхона постидаги тезкор тадбирда сохда пулларни рўйхатдан ўтказиш ҳолати аниқланди. Унга кўра, валюта олиб ўтаётган икки нафар шахснинг ҳаракатлари ходимларга шубхали туйилган. Қирғизистондан ўтаётган B.Sobirjonov ва A.Xolmatovlar томонидан тақдим этилган чет эл валюта қимматликлари кўздан кечирилганда уларнинг умумий миқдори божхона декларациясида кўрсатилганидек 635 минг АҚШ доллари эмас, балки 27 минг 262 АҚШ доллари эканлиги аниқланди.

Мазкур шахсларга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Риштон туман суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчиларга тегишли жазо тайинланди.

Газдан ноқонуний фойдаланган АГТКШ аниқланди

Самарқанднинг Булунғур туманидаги Янгиариқ маҳалласида жойлашган “Euro Sam Invest” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси масъуллари ҳисоблагичга ўрнатилган тамғани ўзбошимчалик билан узиб, белгиланган чекловдан ташқари тармоқдан фойдалангани аниқланган.

 Қўшимчасига, мазкур шохобчанинг 155,6 миллион сўм миқдорида қарздорлиги борлиги ҳам маълум бўлди. Шохобча тегишли тартибда тармоқдан узиб қўйилди.