Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

“Қора дайжест”: 2023 йил 15 декабрь воқеалари

Фарғонадаги ЙТҲ, Сурхандарёдаги ЙТҲда вафот этган бола, Қашқадарёда ушланган бўри, боласини калтаклаган ота — куннинг “қора” хабарлари билан танишинг.

2 daqiqa o‘qiladi

“Қора дайжест”: 2023 йил 15 декабрь воқеалари

Фарғонадаги ЙТҲда Tico мажақланди

Марғилон шаҳрида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган икки автомобил ўзаро тўқнашди. Воқеага кўра, Tahoe русумли машина ҳайдовчиси Tico'ни уриб юборган ва машинага жиддий зарар етган.

Ҳодиса оқибатида, Тico ҳайдовчиси ва унинг бир нафар йўловчиси жароҳатланган ва шифохонга етказилган. Ушбу ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сурхандарёдаги ЙТҲда бола вафот этди

Сурхондаё вилояти, Бойсун тумани ИИБ маълум қилишича, 2023 йилнинг 4 декабр куни Тошкент–Термиз йўналишидаги йўлда опаси билан боғчадан қайтаётган 4 ёшли болани юк машинаси уриб кетган ва оқибатда бола вафот этган.

Қашқадарёда бўри ўлдирилдими ё қочиб кетдими?

Маълум бўлишича, Ғузор туманида истиқомат қилувчи чўпон Р.Р.нинг қўйларига бўри ҳужум қилган. Сўнг бўри 3-4 нафар эркаклар томонидан ушланиб, уйга олиб келинган ва машинага боғлаб қўйилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бўрининг занжирлаб қўйилгани тасвирланган, шундан сўнг аҳоли ўртасида бўри сим билан бўғиб ўлдирилган деган гаплар тарқалган. 

Бироқ, Қашқадарё вилояти Эколпгия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бўрининг ўлдирилганлиги ҳақидаги хабарлар нотўғри эканлигини таъкидлаб, унинг қочиб кетганини маълум қилган.

Самарқандда бола қаттиқ калтакланди

Ушбу ҳолат бўйича болалар омбудсманининг маълум қилишича, ҳолат Ургут туманида содир этилган бўлиб, боғчага келган бола отаси томонидан аёвсиз калтакланганини айтиб берган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.