“Қора дайжест”: 2023 йил 27 ноябр воқеалари
Конда, ЙТҲда ва электр сими узилишида вафот этган фуқаролар, жинсий қулликда сақланган 14 ёшли қиз — куннинг “қора хабар”лари билан танишинг.
2 daqiqa o‘qiladi

27 ноябрда бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеалар хроникаси билан танишинг.
Конда ишчини тош босиб қолди
Андижон вилояти Булоқбоши туманида жойлашган "Муҳаммад Тош" конида 46 ёшли мавсумий ишчи С.А. тош олиб чиқаётганида эҳтиёцизлик қилиб, тош тагида қолган. Натижада С.А. воқеа жойида вафот этган. Воқеа бўйича суриштирув-текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тез ёрдам машинаси ЙТҲга учради
Жорий йилнинг 26-ноябр куни Чортоқ туманидаги Алихон тез тиббий ёрдам пункти ҳайдовчиси А.Н бошқарувидаги машина олдинда ҳаракатланаётган "Дамас" автмобили тўсатдан тўхтаб қолгач, автоҳалокат олдини олиш мақсадида қарама-қарши тарафга бурилган. Натижада рўпарадан келаётган "Cobalt" билан ЙТҲ содир бўлган, ҳайдовчилар А.Н. ва С.И оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Машинадаги фелдшер ҳеч қандай тан жароҳати олмаган. Шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай А.Н вафот этган, иккинчи ҳайдовчи С.Ининг аҳволи ҳозирда яхши эканлиги айтилмоқда.
Электр сими узилиб кетиши сабаб фуқаро вафот этди
27 ноябрь куни Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги янги ўтказилган электр ўтказувчи симлардан бири узилиб кетган ва ўша ердаги аёлнинг устига теккан. Оқибатда аёл шифохонада вафот этган. Воқеа юзасидан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ изоҳ берди.
14 ёшли қиз зўрлаб келинган
Шаҳрисабзда 7 ойдан бери 14 ёшли қизга зўравонлик қилаётгани ва жинсий алоқа қилишга мажбурлагани айтилаётган аёл ҳибсга олинди. Ижтимоий ҳимоя агентлиги қиз отасининг қарамоғида эканлигини, онаси эса чет элга кетганлигини тасдиқлади. Айни пайтда қизга "Инсон" ижтимоий маркази томонидан соғломлаштириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.



