$
 12198.28
-30.3
 14241.49
-41.49
 156.57
0.61
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 22 ноябр воқеалари

Блек дайжест Қора дайжест

Қўқонда эр-хотин ис газидан ўлди

Заҳарланишга табиий газнинг огоҳлантирмай ўчириб-ёндирилиши сабаб бўлган. Ҳолат 21 ноябрь тунда содир бўлган ва марҳум 50 ёшли К.С ҳамда унинг аёли 45 ёшли К.Сларнинг бир нафар фарзанди бор эди, дейилади хабарда.

Давлат бюджетига зарар

Хоразм вилоятининг Урганч туманида электр тармоғига яширинча уланиб олиб, бюджетга катта миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент берган маълумотга кўра, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Урганч туманида ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги «S.» МЧЖ раҳбари А.А. фирма биносида 127 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадларида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига яширинча улаб, ишлатиб келган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Hyundai уриб юборган пиёда вафот этди 

21 ноябрь соат 22:30 ларда Миробод туманида ЙТҲ содир бўлган. 1998 йилда туғилган Б.Б. Hyundai Sonata машинасида пиёдани уриб юборган. Оқибатда 41 ёшли фуқаро шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Туғруқхонада яна ўлим

Қайд этилишича, 1997 йилда туғилган ҳомиладор аёл М.Қ. Янгийул шаҳридаги туғуруқ муассасасига шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси йўлланмаси билан мурожаат қилган. 

«Марказда бемор зарур текширувлардан ўтказилиб, даво чоралари олиб борилган. Шу куни кечқурун аёлда кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳолати кузатилган. Бемор ушбу ҳолатни сомса ва салат ейиши билан боғлаган. Инфекционист ва хирург кўриклари ташкил этилиб, ошқозон-ичак фаолияти бузилиши қайд қилинган. УТТ текширувида бачадон нормотонусда, жигар ва ўт пуфаги фаолияти нормал экани ташхисланган. Шундан сўнг ҳомиладор аёл ундан хабар олгани келган турмуш ўртоғи билан учрашган. Палатага қайтгандан сўнг кутилмаганда аёлнинг аҳволи оғирлашиб, ҳушидан кетган. Кўрсатилган реанимацион шошилинч тиббий ёрдам чораларига қарамай, беморда биологик ўлим ҳолати юз берган», дейилади расмий хабарда.