$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Россия Ўзбекистонда табиий газ ва нефть борасида геология-қидирув ишларини олиб боради

нефть

Жорий йилнинг 15 декабрь кунида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Россия-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг 24-мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Россия нефти учун Ўзбекистон бозорини янада очиш ва юртимиз ҳудудидаги янги конларни аниқлаш борасида сўз борди

“Ўзбекистонда олиб борилган геология-қидирув ишлари натижалари янги газ конларининг очилиши имконини беради.” – деди Россия бош вазири ўринбосари Денис Мантунов.

Иқтисодий ҳамкорлик йиғилиши

Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантунов Россия Ўзбекистонга нефт ва нефт маҳсулотлари экспортини кўпайтириш имкониятини кўриб чиқаётганлиги ҳақида хабар берди. Бош вазир ўринбосари бу ҳақда 15-декабрь куни Москвада ўтказилган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида гапириб ўтди.

“Айни пайтда Ўзбекистон томонидан синов лабораторияларини модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш учун синов ускуналарининг тавсия этилган рўйхатлари шакллантирилган.

Бунинг натижасида “Евроосиё иқтисодий иттифоқи”нинг 15 та техник регламенти талабларига мувофиқлигини баҳолаш мумкин бўлади. Биз энергетика соҳасидаги ҳамкорликка катта аҳамият берамиз ва Ўзбекистонга нефт ва нефт маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш имкониятларини ўрганмоқдамиз” – дейди Мантунов ўз нутқида.

Унинг сўзларига кўра, томонлар стандартлаштириш ва метрология соҳасида самарали ҳамкорлик қилмоқда. Россия эса Ўзбекистоннинг ўз минерал-хом ашё базасини ривожлантириш истагини қўллаб-қувватлайди ва геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишни давом эттиришга тайёр.

Бундан ташқари, у Орол денгизи ва унга туташ ҳудудларда нефт ва газни қидириш бўйича муваффақиятли лойиҳалар мавжудлиги ҳамда собиқ совет тарихида биринчи марта Ўзбекистон ҳудудида углеводород хомашёси учун сейсмик қидирув ишлари олиб борилгани ҳақида таъкидлади. Бу эса минтақада йирик, асосан газ конлари топилишини имконини беради.

Нефт импорти ҳажми қанча?

Маълумот учун, 2024-йилда Россиядан Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга нефт етказиб бериш ҳажмини 1 миллион тоннагача ошириш режалаштирилган. Бу ҳажм эса жорий йилда импорт қилиниши режалаштирилган нефт ҳажмидан 300 минг тонна, яъни уч баравар кўп.