$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Озодбек Назарбековга Туркманистон фахрий унвони берилди

Озодбек Назарбеков

Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимухамедов Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбековга “Туркманистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонини бериш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Бу ҳақида "Туркманистон-Олтин аср" давлат ахборот агентлиги хабар қилди.

Буйруқ матнида келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков Аҳмадович икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, биродарлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, кўпйиллик туркман-ўзбек маданий-гуманитар ҳамжиҳатликни ривожлантириш йўлидаги хизматлари, шунингдек, мусиқа ва ижро санъати ҳамда касбий маҳорати учун мазкур фахрий унвонга лойиқ қўрилган.