$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

“Наврўз” қабуллар уйи бузилиши бўйича расмий изоҳ берилди

“Наврўз” қабуллар уйи бузиладими? Ҳокимлик изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда халқ орасида “Наврўз тўйхонаси” деб юритиладиган “Наврўз” қабуллар уйи бузилаётгани акс этган видеолар тарқалди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 29 декабрдаги Президент Мурожаатномасида берилган топшириқлар асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Миллий боғ ҳудудида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейининг янги биноси, янги Миллий драма театр биноси, машҳур япониялик архитектор Тадао Андо лойиҳаси асосида Давлат санъат музейининг намойишлари комплекси, ёш олимлар, ёшлар ва китоб ихлосмандларига хизмат кўрсатишга мўлжалланган, илм-фан ва санъатнинг турли соҳаларига оид босма ва электрон даврий нашрларнинг улкан салоҳиятига эга бўлган ҳамда 1,5 млн. дона китоблар фондини ўз ичига олган улкан Кутубхона биноси қурилиш ишлари бошланган.

Теги :
Жамият