$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Наманганда 28 минг АҚШ долларига “симоб” сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

ноқонуний симоб савдоси

Наманганда алюминонни симоб деб 28 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида, таркибида симоб моддаси мавжуд деб шубҳаланилган, кукун шаклидаги ашёни харидор Ж.га фирибгарлик йўли билан 28 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, бир дона шиша идишдаги кукунсимон моддани 18 минг АҚШ доллари ва 101 млн сўмга ўтказган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу кукунсимон модда аслида “симоб” эмас, балки “алюминон” моддаси эканлигини тасдиқлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.