Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Ўзбекистон – Эрон ўйинларига мухлислар киришига руxсат берилди

Ўзбекистон – Эрон ўйинларига чекланган миқдорда мухлислар киришади.

1 daqiqa o‘qiladi

Ўзбекистон – Эрон ўйинларига чекланган миқдорда мухлислар киришади

7-9 октябрь кунлари футбол ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоалари Эронга қарши бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Ушбу баҳсларда карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, «Пахтакор» стадиони мезбонлик қиладиган футбол бўйича Ўзбекистон - Эрон ўртоқлик учрашувига 1000 нафар томошабин киритилишига рухсат берилди. Футзал бўйича Ўзбекистон - Эрон ўртоқлик ўйини ўтадиган «Ўзбекистон» спорт мажмуасига 200 нафар томошабин ташриф буюришига ижозат берилди.

Ушбу чипталарни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб тақсимлашда Суперлига ва Про Лига жамоаларининг фан-клублари ёрдамидан фойдаланилади.

Ўзбекистон – Эрон миллий жамоалари учрашуви 8 октябрь куни «Пахтакор» стадионида кечади. Ўйин соат 18:00да бошланади.

Спорт оламидаги қайноқ ҳабарлар бу ерда.