$
 12831.81
-25.54
 14606.45
-66.36
 163.75
0.3
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

2023 йилда ўзбекистонликлар энг кўп тингланган мусиқалар қайсилар?

Jahongir Otajonov Жаҳонгир Отажонов

Ўзбекистонликлар, одатда, “Yandex Music” платформаси орқали қўшиқ ва мусиқаларни тинглашади. Шунга кўра йил давомида қайси тарона кўпроқ тингланганлигини аниқлашга киришдик. Хўш, кимга тегишли қайси тарона кўпроқ тингланган?

1. Унга кўра, ўзининг “Оқ булутлар” қўшиғи билан эл назарига тушган Жаҳонгир Отажонов ва унинг “бом-бом” қўшиғи платформада энг кўп тингланган қўшиқ бўлиб турибди. Бу мусиқа YouTube платформасида 24 миллионта кўришларга эга. 

2. Бир вақтлар “Манго” гуруҳи таркибида қўшиқлар куйлаб келган ва ушбу йилда жуда кўп хит қўшиқларни ўз мухлисларига тақдим қилган Хамдам Собиров “Жанзе” қўшиғи билан рейтингда иккинчи поғонани банд этган. 

3. Халқ хизматларидаги қўшиқлари орқали ижтимоий тармоқларда яхшигина шов-шув кўтара олган Жалолиддин Аҳмадалиевнинг “Етмасмиди” қўшиғи мамлакатимизда энг кўп тингланган қўшиқлар ичида учинчи бўлди. 

4. Яна бир машҳур гуруҳ аъзоси ва бугунги кунда якка тарзида ижод қилаётган Шоҳрух Исамуҳамедов Милена Мадмусаева билан биргаликда ижро қилган “Сохталар” қўшиғи рейтингнинг тўртинчи ўрнини эгаллаган. 

5. Ўзининг “Акахонларим” қўшиғи билан тингловчилар меҳрини қозонган ҳамда “Лабидан”, “Иккинчи муҳаббатим”, “Табибим” каби машҳур қўшиқлар муаллифи Муҳаммадзиё, айнан, “Табибим” қўшиғи билан рэйтингнинг бешинчи поғонасини банд этди. Ушбу қўшиқ YouTube платформасида энг кўп кўрилган ва тингланган ўзбек қўшиқларидан бири бўлиб, 127 миллионта томоша қилинган. Ваҳоланки, мамлакатимизнинг доимий аҳолиси сони 36 миллиондан ортиқ. 

6. Охирги йилларда ҳип ҳоп йўналишида ўз ўрнини топиб бораётган қўшиқчи Шариф Абдуллаев Конста тахаллуси остида ижод қилади. У бошқалардан фарқли ўз қўшиқларида жамиятдаги кўплаб муаммо ва камчиликларни танқид остига олиб, инсонларни бу “одат”ларга қарши бирлашишга чақиради. Бундан ташқари, унинг қўшиқлари катта ҳаётга қадам ташлаётган ўсмирлар учун ҳам яхшигина мотивация вазифасини ўтаб бера олади. Қўшиқчининг Дилноз билан биргаликда куйлаган “У ҳақида” қўшиғи рейтингнинг олтинчи ўрнида қайд этилган. 

7. Бир неча йиллар аввал ўзбек эстрадасида Юлдуз Усмонова билан биргаликда юлдузга айланган ва бугунги кунда эстрадага ажойиб тарзда қайтишни амалга оширган Озода Нурсаидова “Аламлар” қўшиғи орқали рейтингимиздан жой олди. Ушбу қўшиққа ишланган клип YouTube платформасида 75 миллионта кўрилган. 

8. Саккизинчи поғонада яна ўша Хамдам ва Миржалол Нематовнинг “Менга ўхшагани туғилмайди” қўшиғи. Миржалол Нематовнинг “Зара”, “Энди манга гитара”, “Бир шеър ёздим” каби қўшиқлари тингловчилар орасида нисбатан илиқ қабул қилинган. 

9. Шариф Абдуллаев (Конста) томонидан хорижда муваффақиятга эришган ватандошлар ҳақида ҳикоя қилувчи “Ўзбекистонлик” фильми учун куйланган саундтрек рейтингда 9-ўринни эгаллаган. Конста тахаллуси билан ижод қилувчи хонанда “Ўзбекистонлик” фильмидан илҳомлангани ва шу мақсадда бу қўшиқни ёзганини маълум қилган. У ижод маҳсули ўзининг ҳаётини акс эттирганини ҳам билдирган. 

10. Топ-10 ликни доимий равишда хитлар яратиб келадиган ҳамда “севги куйчиси” Шоҳруҳхон якунлаб беради. Шоҳруҳхонн ижросидаги “Ой жамол” қўшиғи юртимизда энг кўп тингланувчи тароналардан бири экан. Ушбу қўшиқ учун ишланган клип YouTube платформасида 6,8 миллионта томоша қилинган.

Қўшимча сифатида, рейтингнинг топ-25 талигидан Достон Эргашев (“Соддагинам”, “Бораверинг”, “Афсус”), Барҳаёт Умаров (“Севмасанг бор”), ВИА Мароканд (“Севиб қолдим”), Муниса Ризаева (“Золим”), Божалар (“Эй санам”), Афруза (“Эсингдами айт”) ва Фируз Рузметов (“Шоир бўлдим”) ўрин эгаллаган. 

Маълумот учун, ушбу рейтинг “Yandex Music” томонидан 5 декабрь ҳолатига кўра қайд этилган. Унда Ўзбекистоннинг 100 та энг кўп тингланган қўшиқлари жой олган.