$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ғаниевдан кейин унинг матбуот котиби ҳам лавозимини тарк этди

Ғаниевдан кейин унинг матбуот котиби ҳам лавозимини тарк этди

Фарғона вилояти ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов Facebook даги саҳифасида ўз истеъфосини эълон қилди.

«Оллоҳнинг синови экан, 17 сентябрдан буён пневмония касаллиги билан шифохонадаман. Бир оз жиддийроқ келди. Ўпканинг 45 фоизи шикастланган. Шуҳрат Ғаниевни кузатиш, Хайрулло Бозоровни тайинлаш маросимида ҳам иштирок этолмадим. Врачлар яхши қарашяпти. Аммо ўзгариш жуда суст.

Ҳокимликнинг Ахборот хизматини бир кун ҳам эгасиз қолдириб бўлмайди. Қолаверса, янги ҳоким иш бошлади. Шунинг учун бугун бир қарорга келдим: Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбарлигига истеъфо бердим. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билан илгари ҳам, ҳозир ҳам учрашмаганман. Шундай бўлса-да касаллигимни инобатга олиб, аввал тузалиб чиқсин ёки телефонда бир сўзлашай демасдан истеъфоимни қабул қилибдилар. Хурсанд бўлдим.

Бир йил Ғаниев билан астойдил, фидойилик ва садоқат билан ишладим. Янги тизим – Ахборот хизмати имиджини ҳам яратдик. Мен шу давр фаолиятим билан фахрланаман. Ғаниев кучли шахс ва буни республика миқёсида қиладиган ишлари билан исботлашига аминман.

Дўстлар, менинг истеъфоимни бошқача талқин қилмай, қандай бўлса, шундайлигича қабул қиласизлар, деб умид қиламан. Қўлингиздан келса, дуо қилиб қўйинг", деб ёзади М.Обидов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан вилоят ҳокими лавозимидан озод этилганди.

Теги :
Jamiyat