$
 12927.17
36.74
 14717.58
-3.29
 155.73
-0.31
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

Шуҳрат Ғаниев Фарғона ҳокими лавозимидан озод қилинди

Шуҳрат Ғаниев Фарғона ҳокими лавозимидан озод қилинди

Бугун Фарғона вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Маълум бўлишича, йиғилишда Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирок этган.

Унда, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан вилоят ҳокими лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.

Президент фармони билан бугунги кунга қадар Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Теги :
Jamiyat