$
 12948.10
-9.04
 14696.09
-6.38
 156.93
0.37
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Ўзбекистонда давлатлараро пул ўтказмасининг 80 фоизи Россияга тўғри келмоқда

money send

Жаҳон банкининг пул ўтказмалари бўйича ҳисоб-китоблари тақдим этилди. Унга кўра Ўзбекистоннинг пул ўтказмалари 16,1 миллиард долларга қисқариши мумкин.

Жаҳон банки ҳисоботи

Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, 2021 ва 2022-йилларда Европа ва Марказий Осиё минтақасида пул ўтказмалари мос равишда 15,5 ва 18,5 фоизга ўсгандан сўнг, минтақадаги пул ўтказмалари оқими 1,4 фоизга қисқариб, 2023-йилда қарийб 78 миллиард долларни ташкил этади. Аммо, уларнинг ҳажми Россиянинг Украинага бостириб киришидан олдинги ҳолатга нисбатан юқорилигича қолмоқда.

 Бу йилги кўрсаткичларнинг нисбатан пастлиги асосан Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмаларининг секинлашиши билан боғлиқ. Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон ва Ўзбекистон каби Россиядан катта ҳажмдаги пул ўтказмалари келадиган мамлакатларда уларнинг ҳажми босқичма-босқич камайиши кузатилмоқда.

Ўзбекистондаги вазият

Хусусан, ЕМО яъни Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик пул ўтказмалари юбориладиган Ўзбекистонга пул ўтказмалари оқими 2022-йилдаги 16,7 миллиард доллардан 2023-йилда 16,1 миллиард долларгача қисқариши тахмин қилинмоқда. Бу эса ялпи ички маҳсулотнинг салкам 18 фоизига тенгдир.

Бунда, пул ўтказмаларининг қисқариши Россия ҳудудларида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сонининг камайганлиги, Россияда инфляциянинг ўсиши ва ўзбек сўми курсининг Россия рублига нисбатан ошиши билан боғлиқ. Бу ҳолатни эса Россиядан пул ўтказмаларининг камайиши билан изоҳлаш мумкин.

Асосий пул ўтказмасини Россиядан амалга оширамиз

Қўшимча қилиш жоизки, 2023-йилда Россиядан пул ўтказмалари Украинадаги урушгача бўлган 2020–2021-йиллардаги даражадан анча юқори. Россия Ўзбекистонга пул ўтказмаларининг энг йирик манбаи бўлиб қолмоқда ва бу мамлакатга юборилган умумий пул ўтказмаларининг қарийб 80 фоизини ташкил этади.

 Таққослаш учун, 2019–2021-йилларда Россиядан юборилган пул жўнатмалари Ўзбекистонга ўтказилган жами пул ўтказмаларининг атиги ярмини ташкил қилган.