Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров ўртасида тор доирадаги музокаралар бошланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Тошкентга келди.
1 daqiqa o‘qiladi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

Кўксарой қароргоҳида олий даражадаги Ўзбекистон-Қирғизистон саммитининг асосий тадбирлари бошланди.
Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни самимий қутлади.
Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтмоқда. Учрашув чоғида Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.




