Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси туну кун ишлаш режимига ўтади

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси туну кун ишлаш режимига ўтади

1 daqiqa o‘qiladi

Фото: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Миллий кутубхона "яқин вақт ичида" суткасига 24 соат ишлай бошлашини маълум қилди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса бундай ваъдалар аввал ҳам берилганини эслатди.

"Сўровингизга кўра, АОКА ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси раҳбарияти билан боғландим. Кутубхона тез орада 24/7 ишлаш режимига ўтишини маълум қилишди. Ҳозир вазирлик ва идоралар билан жараённи расмий йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда", — деб ёзди Саъдуллаев Twitter’даги саҳифасида.

Сенаторнинг қўшимча қилишича, "жараён бошланган, АОКА ва Миллий кутубхона ҳамма ишларни амалга оширмоқда". "Ходимларнинг тунги иш вақти, меҳнат тартиби ва маош тўлаш масаласида экан жараён. Умид қиламизки, тез орада жараённи йўлга қўйиб юборишади", — дея қўшимча қилди у.