Келгуси 10 йилликда Тошкентда оммавий кўчиш бошланиши мумкин...
Агар вазият шу тарзда давом этадиган бўлса, яқин ўн йилликда Тошкент “шарпа шаҳар” бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
2 daqiqa o‘qiladi

Расул Кушербаевнинг айтиши бўйича келгуси 10 йилликда Тошкентда оммавий кўчиш бошланиши мумкин.
Ҳозирда қозоқлар фаол ҳаракатда. Республика статистика агентлиги Ўзбекистонни тарк этаётган қозоғизтонликлар оқими сусаймаётганлиги ҳақида маълумот берди.
2023 йилда 14 051 этник қозоқлар Ўзбекистондан кўчиб кетган. Бу кўрсаткич республикани тарк этганларнинг 81,1 фоизини ташкил қилади.
Нега?
“Нега қозоқлар Ўзбекистондан чиқиб кетмоқда” деган саволга бир қатор жавоблар келтиришимиз мумкин. Мисол учун, ҳаво ифлосланиши асосий сабаблардан бири бўлса, ишсизлик, келажакка ишончсизлик кейинги ўринларни банд қила олади.
Танганинг иккинчи томонига назар ташлайдиган бўлсак, қўшни Қозоғистон давлати ривожланишда республикамиздан бир неча йиллар олдинга ўтиб кетган ва бунга мисоллар талайгина:
- экологияга ғамхўрлик қилувчи одамлар;
- ойлик маоши юқори давлат;
- дин ва сиёсат мутаносиблиги;
- 20–30 млн обуначига эга медиа;
Энг йирик иккинчи диаспора
Маълумот ўрнида айтиш керак Ўзбекистонда ўзбеклардан ташқари қозоқ миллатига мансуб инсонларнинг истиқомат қилиши тожик диаспорасидан кейин иккинчи ўринда туради. Бу 1,6 миллиондан ортиқ дегани. Қозоқлар асосан Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида яшайди.
Бундан ташқари 2670 нафар собиқ Ўзбекистон фуқароси Россия Федерациясига кўчган. Тез ўзгарувчан иқтисодий тузилмаларга мослаша олмаслик , саноатлаштириш билан ижтимоий ҳаракатчанликнинг кучайиши ҳамда иқтисодий сабабларга кўра уйларини тарк этаётганликлари, ҳаётнинг юқори сифатини таъминлаш учун амалга оширган ҳаракатлари учун уларга нисбатан бирор айбловчи фикр айтишга шошмаган маъқул. Зеро, ҳар ким “мусаффо осмон” остида бўлишга ҳақли.
Асл муаммо — биз дунёдаги экологик фожиа марказига айланиб бораётган мамлакат эканлигимизда эмас, аксинча, юқоридаги сингари этник хослиги мавжуд муаммоларга нисбатан бефарқлигимиздадир. Агар вазият шу тарзда давом этадиган бўлса, яқин ўн йилликда Тошкент “шарпа шаҳар” бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.



