Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 86 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
☀ +17° kechasi +10°

Россияда ишламоқчи бўлган мигрантлар учун мобиль илова яратилди

Россия Федерацияси ишчи кучи етишмаётгани сабабли Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан меҳнат мигрантларини жалб қилишнинг янги механизмини жорий этди.

1 daqiqa o‘qiladi

Россияда меҳнат мигрантлари учун мобиль илова яратилди

Россия Федерацияси ишчи кучи етишмаётгани сабабли Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан меҳнат мигрантларини жалб қилишнинг янги механизмини жорий этди.

Эндиликда қурилиш компаниялари ёки вилоятлар раҳбарияти маълум бир объект учун мигрантларни чақириш юзасидан Россия Қурилиш вазирлигига мурожаат қилади. Шу муносабат билан хорижий фуқароларнинг Россия Федерациясида қулай рўйхатдан ўтиши ва солиқ тўлаши учун «МИГРАНТ СЕРВИС» мобиль иловаси ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россияга бораётган фуқароларга ушбу мобиль иловадан фойдаланишини тавсия қилмоқда.