$
 10209.86
2.17
 12021.09
125.05
 137.46
-4.91
weather
+37
Кечаси   +22°

Месси “Барселона”дан кетмоқчи

месси

“Барселона”нинг 33 ёшли сардори Леонел Месси 2021 йилда жамоани тарк этишни режалаштирмоқда. 

Клубнинг футболчи билан шартномани янгилаш бўйича музокаралари муваффақиятли ўтган бўлса-да, каталонияликларнинг сўнгги омадсизликлари агентиналик юлдузни жамоадан кетиш ҳақида ўйлашга мажбур қилди. 

Месси клубнинг ички ишларидан, доимий равишда ўзига дахли йўқ масалаларда аҳамиятли бўлишдан чарчаганини айтган. Шунингдек, узоқ йиллардан бери клубнинг ғалабасини таъминлайдиган стратегия яратилмаганидан ҳам норозилигини билдирган.