$
 12208.08
32.74
 14116.20
52.46
 155.00
0.71
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳарбий учувчи бўлиш учун нима қилиш керак? Авиация билим юртига қабул жараёни ҳақида қисқача

Ҳарбий учувчи бўлиш учун нима қилиш керак? Авиация билим юртига қабул жараёни ҳақида қисқача

Ёшлар орасида ҳарбий авиацияга қизиқадиганлар кўп. Бироқ уларнинг аксарияти ишни нимадан бошлаш, қандай билим ва кўникмаларга эга бўлиш кераклигини яхши билишмайди. Қуйида келтириладиган маълумотлар, ҳарбий учувчи бўлишни истайдиганлар учун фойдали бўлиши шубҳасиз.

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртига (ОҲАБЮ) ҳарбий таълим олиш истагини билдирган, ўрта маълумотга эга бўлган, юксак ахлоқий-ишча нлик қобилиятига эга бўлган, қабул шартлари, касбий танловнинг барча талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади. Бу ерда таълим 3та – ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади ва 5 йил давом этади.

Бу ерда ўқиш учун нима қилиш керак?

Мазкур билим юртига талабаларни саралаш жараёни 4 босқичда амалга оширилади:

1-босқич (Ҳарбий-профессионал йўналиш) МИБ ёшларни чақириққача тайёрлаш ўқитувчиларини жалб этган холда академик лицей ва касб-ҳунар коллежи битирувчилари билан доимий равишда олиб борилади.

2-босқич (Дастлабки танлаш) МИБ, ҳ/қ муассасалари ва ОҲТМ кичик комиссиялари билан биргаликда белгиланган муддатларда олиб борилади.

3-босқич (Ҳарбий-профессионал танлаш) ОҲТМларида ташкил этилган қабул комиссиялари томонидан олиб борилади.

4-босқич (Тест синовлари) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази хамда ОҲТМларида ташкил этилган қабул комиссиялари томонидан олиб борилади.

Билим юртига тугалланган ўрта маълумотга эга бўлган:

– офицерлар таркиби ҳарбий унвонига эга бўлмаган, 25 ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар;

– 17 ёшдан 21 ёшгача бўлган, шу жумладан, қабул йили 17 ёшга тўладиган Ўзбекистон республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Шундан сўнг номзодларни дастлабки саралаш, жисмоний тайёргарлигини синовдан ўтказиш ва якуний босқичда тест синовлари олиб борилади.

Имтиҳон жараёнлари, балларни ҳисоблаш, имтиёзлар ва бошқа маълумотларни мана бу ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Теги :
Jamiyat