Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Мексикада жиноятчилар томонидан ўғирланган 7 нафар ўзбекистонлик муҳожирнинг шахси аниқланди

Мексикада жиноятчилар томонидан ўғирланган 7 нафар ўзбекистонлик муҳожирнинг шахси аниқланди

1 daqiqa o‘qiladi

Фото: ижтимоий тармоқ

Мексиканинг ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Гомес-Паласио шаҳридаги уйларнинг бирида 7 нафар муҳожир мажбуран тутиб турилгани аниқланган эди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан мамлакатимизнинг Вашингтондаги Элчихонаси зудлик билан Мексиканинг АҚШдаги Элчихонаси, Миграция миллий институти ва ушбу мамлакатнинг бошқа муассасалари билан музокаралар олиб боргани ҳақида хабар берди.

Дипломатик миссия маълумотларига кўра, ҳозирга қадар барча юртдошларимиз қўйиб юборилган ва Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Уларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. Барча фуқароларнинг шахси аниқланган.

Мексикалик ҳамкорлар билан Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.