АҚШ элчихонаси Мексика орқали мамлакатга келаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
АҚШ элчихонаси Мексика орқали мамлакатга келаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
1 daqiqa o‘qiladi

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Мексика орқали Америкага ноқонуний кирмоқчи бўлган фуқароларни огоҳлантирди.
Қайд этилишича, консуллик бўлими Мексика—АҚШ чегараси орқали Қўшма Штатлар ҳудудига кириш билан боғлиқ саволларни қабул қилмоқда.
"АҚШ элчихонаси ноқонуний йўл билан АҚШ ҳудудига киришга уринаётган шахслар ўз ҳаётларини жиноятчилик, одам савдоси ҳамда молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфи остига қўйишлари ҳақида огоҳлантиради. Ноқонуний йўл орқали АҚШга келиш ҳеч қачон хавфсиз бўлмаган. Мигрантларни АҚШга хавф-хатарлар остида ноқонуний тарзда миграция қилишдан кўра, ҳудудга киришнинг қонуний йўлларини излаб топишларига чорлаб қоламиз", дейилади элчихона хабарида.



