Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Эндиликда барча шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари махсус ўқув курсларида ўқитилади

10 та тиббиёт олийгоҳида Превентив ва предектив тиббиёт кафедралари ташкил этилади.

1 daqiqa o‘qiladi

Эндиликда барча шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари махсус ўқув курсларида ўқитилади

Халқимиз жони ҳалқумига келмагунча, шифохонага бормайди, деган гап бор. Ва шунинг орқасидан кўпинча касаллик авж олиб, сўнгги нуқтага етганда уни даволашни бошлаймиз.

Аслида касалликларни даволаш эмас, балки касалликларга сабаб бўлувчи танадаги ўзгаришларни аниқлаш ва касалликларнинг олдини олиш энг асосий масала бўлиши керак. Бунинг учун эса превентив ва предектив тиббиёт ривожланиши зарур.

10 та тиббиёт олийгоҳида янги кафедралар ташкил этилади

Ўзбекистонда превентив ва предектив тиббиётни фундаментал ривожлантириш режалаштирилмоқда.

“Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, республикадаги 10 та тиббиёт олийгоҳида Превентив ва предектив тиббиёт кафедралари ташкил этилади.

Янги дарсликлар

Профессионал ва олий тиббий таълим, касбий малакани ошириш ва қайта тайёрлаш тизимига соғлом турмуш тарзи асослари бўйича дарс соатлари киритилади.

18 соатлик курслар

Шунингдек, йўналишидан қатъий назар малака ошириш ва ихтисослаштириш курсларига 6 соатдан кам бўлмаган превентив ва предектив тиббиёт дарслари ҳам киритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари, олий ва ўрта махсус тиббий таълим муассасалари профессор педагогик таркиби 18 соатлик превентив ва предектив тиббиёт курсларида ўқитилади.