Медиагигантлар Ўзбекистонда қарийб 45 млрд сўм солиқ тўлади
Медиагигантлар Ўзбекистонда қарийб 45 млрд сўм солиқ тўлади
1 daqiqa o‘qiladi

2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 40 та хорижий компания рўйхатга олинган.
Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра, 2 йил ичида уларнинг сони икки баробарга ошган.
11 ой давомида мазкур хорижий компаниялар томонидан 44,8 миллиард сўм солиқ тўланган, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп.
Тўланган солиқларнинг 98 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:
Meta - 18,6 миллиард сўм;
Google - 14,8 миллиард сўм;
Apple - 6,2 миллиард сўм;
Вooking.соm - 1,4 миллиард сўм;
Netflix - 867,7 миллион сўм;
Xsolla - 798,1 миллион сўм;
Yandex - 445,5 миллион сўм;
Paddlе.сom - 404,2 миллион сўм;
LinkedIn - 234,1 миллион сўм;
Adobe Systems - 180,3 миллион сўм.



