$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Иши йўқ ит суғоради: Мадҳия куйлашга доир кўрсатма муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

маҳалла мадҳия

Эсингизда бўлса, 2 йил аввал Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳар куни Андижон полькасига рақсга тушилсин, қабилидаги кўрсатмаси билан "тармоқ юлдузи"га айланган эди.

Бир неча кундан буён эса ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг бир кўрсатмаси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ҳар куни эрталаб 7:00 да мадҳия айтилсин

Ҳар куни эрталаб соат 07:00 да маҳалла биноси олдида маҳалла расмийлари давлат мадҳиясини тингласин, қабилида топшириқ берилган.

Қуйида ижтимоий тармоқларда тарқалган кўрсатма матнини келтириб ўтамиз:

▪️"2024 йил 6 февралдан ҳар куни соат 07:00 – 07:15 да маҳалла биноси олдида «Маҳалла еттилиги» аъзолари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳиясини унга нисбатан ҳурмат таъминлаган ҳолда тинглаш тизимини йўлга қўйиш".

Топшириқнинг ҳуқуқий жиҳати

Ушбу топшириққа нисбатан кўплаб фаоллар ўз фикрини билдирмоқда. Жумладан, "HR mahalla" телеграм канали масаланинг ҳуқуқий томонига тўхталган:

"Махалла Раисларига Мадхия темаси хақида эшитгандирсиз. HRча гаплашсак.

Ушбу лавозимлар учун функционал вазифасида ушбу вазифа киритилганми? 

Иш графиги хақиқатдан шунақа барвақт бошланадими? 

8 соатлик режим бўйича белгиланганми? 

Ëки ҳаммаси "ватанпарварлик" баҳонасида ортиқча юк қилиб берилаяптими?

Шунақа бўлган тақдирда ҳам индамай топшириқ бажарилади лекин бу нимага олиб келади? 

Ходим ортиқча вазифа баражараёткани учун компенсация кутади буни ўша топшириқ бераётканлар таъминлаб бера оладими? Имтиёз, сверхурочка, надбавка, бонус ёки ойлик ошириш йўллари билан? of course NO!

Аммо лекин компенсацияга бўлган эхтиёж йўқолмайди. Табиийки ходим (чиновник) меҳнат вазифасини суистеъмол қилиш эҳтимоли Абдуллажон филмидаги тарвузларга ўхшаб катта бўлиб кетади. 

Албатта ўзини ёмон одам ёки тамагир деб ҳисобламайди чунки у просто компенсация қилаяпти ҳолос..."

Иши йўқ ит суғоради

Журналист Шуҳрат Шокиржонов:

"Иши йўқ ит суғоради", деганлари ғирт мана шу! Қамоқхоналарда айттирилади мадҳия ҳар куни соат 7:00 да, биласизлар-а?

Анув кинода кулол нима ясаса тандир бўлиб қолаверганидек, "халқлар қамоқхонаси" бўлган зулм салтанатида суяги қотган собиқ комсомол ҚҚҚ нимага қўл урса қамоқхона режими қилишга интилавераркан. Ёшлар етакчиси бўлганда "соқолинг қиртишланганми?", "форманг қани?" деб эзворувди ёшларни.

Эй! Бу аҳмоқгарчилик зудлик билан бас қилиниши керак. Кимдир анув ҚҚҚга тушунтирсин, илтимос. 70 мингдан зиёд одамни арсон қилмоқчи, ахир!

Ватанпарварлик бунақа бўлмайди-ку?! Одамларни мадҳияни эшитса қусадиган даражага олиб келмаслик керак...

Маҳалла раислари! Акалар, опалар. Бирорталаринг бажарманглар бу топшириқни. Шунчаки, игнор қилинглар. "Ухлаб қолибман" ёки "Иш вақтим соат 9 дан" деяверинглар. Ҳеч нарса қилишолмайди бунча одамни.

Чунки «Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасида мадҳия қачон ва қаерларда ижро этилиши белгилаб қўйилган. Унда маҳалалларда ҳар куни ижро этиш белгиланмаган.

Топшириқ берган шахс Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги қонунчилигини бузмоқда. Қонуннинг 13-моддасида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлиши ҳам белгиланган", - дея фикр билдирган.

Яна қандай топшириқлар бор?

Кўрсатмалар ичида 07:45 – 08:00да умумтаълим мактабларида мактаб директори ва унинг ўринбосари, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси билан биргаликда ўқувчиларни кутиб олиш ҳам айтилган.

Мактабдаги давомат еттилик бўйнида

Сўнгра мактаб директори ва унинг ўринбосаридан дарсга келмаган ўқувчилар рўйхатини олиш ҳамда рўйхатдагиларни «Маҳалла еттилиги» аъзоларига тақсимлаш;

08:15-08:50да «Маҳалла еттилиги» аъзолари томонидан рўйхатдаги ўқувчиларнинг хонадонларига бориб, уларнинг ота- оналари (улар ўрнини босувчи шахслар) билан мактабга бормаганлик сабабларини ўрганиш, муҳокама қилиш ҳамда уларни таълимга қайтариш тизимини йўлга қўйиши керак.

Байроқбозлик

Кўрсатмалар ичида 2024 йил 15 февралга қадар фуқароларнинг Ватанга нисбатан фахр-ифтихор ва меҳр-муҳаббат туйғулари янада кучайтиришни таъминлаш мақсадида мавжуд 308 та маҳалла биноларида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини осиб қўйилишини таъминлаш ҳам жой олган.

Шунингдек, кўрсатмага асосан 2024 йил 15 февралга қадар мавжуд 308 та маҳаллада жойлашган барча таълим муассасалари биноларида «Ибратли оилалар» бурчакларини ташкил этилиши зарур.


Теги :
Jamiyat