Бекобод шаҳридаги Маданият уйи супермаркетлардан бирининг анъанавий рангларига бўялди
Бекобод шаҳридаги Маданият уйи супермаркетлардан бирининг анъанавий рангларига бўялди
1 daqiqa o‘qiladi

Ҳодиса ҳақида Human House галереяси раҳбари Лола Сайфи ижтимоий тармоқларда хабар берди.
“Ўзбекистонда маданият йўқ, лекин бу каби масхара қилиш қандайдир ортиқча. Шунга қарамай, маданий меросни ҳимоя қилиш ва уни сақлаш қонунларига риоя қилиш керак. Havas учун бошқа бино йўқмиди? Бекободга Маданият уйи керак эмасми?”, — деб ёзади муаллиф Facebook'даги саҳифасида.
Бекободдаги Маданият уйи энди сариқ ва яшил рангларга бўялган – бу бинони ижарага олган “Havas” тармоғининг анъанавий кўриниши.



