$
 10209.86
2.17
 12021.09
125.05
 137.46
-4.91
weather
+37
Кечаси   +22°

“Ҳеч бўлмаса Конституцияни ҳурмат қилинг”, – Депутат ҳокимият тузилмаларидан холисликни талаб қилди

кушербаев Кушербаевдан "снос"лар бўйича яна бир танқид

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Бўстонлиқ туманидаги “снос”лар бўйича ўтган пресс-тур бўйича муносабат билдирди. Унда ҳукумат тузилмалари аҳоли манфаатларига зид равишда бир-бирининг қарорларини маъқуллашга кўниккани танқид қилинади.

“Масалан, пресс-турда Олий суд раиси ўринбосарининг “снос” масаласида тушунтириш бериши ва шу ернинг ўзидаёқ “снос” қилаётганларнинг ёнини олиб, одамларни ноқонуний иншоот қурганлигини айтиб, айбдор қилишга интилиши мустақил суд учун ғалати эмасми? Бу суд ҳокимиятининг ижро ҳокимиятига адвокатлик қилаётганига, жойига бориб унинг топшириқларини сўзсиз бажараётганига ўхшамаяптими?”, – деб ёзади депутат. 

Кушербаев мамлакат қонунчилигида суд тизимининг мустақил тузилма экани, ҳокимлик ёки прокуратурага бўйсунмаслигини эслатмоқчи бўлиб шундай ёзади: 

“Тасаввур қилинг: эрталаб уйғонсангиз уйингизга ҳокимлик вакили “уйингни бузаман”, деб кириб келса. “Менинг мулк ҳуқуқим бор, прокурорга шикоят қиламан”, деб турганингда ҳокимнинг ортидан “қонунийликни таъминлайдиган” прокурор йўталиб бўй кўрсатади. Ноилож “сенлар билан ҳали судда гаплашаман”, деб адолатдан нажот кутасан. Ҳоким, прокурор пинагиниям бузмайди-да, дарвозага қарайди. Шунда суд ҳам дарвозадан кириб келади. “Уюшган мафия” га ўхшайди бари...” 

“Снос”лар муаммосига қарши курашиб келаётган депутат келгуси авлодлар бу даврни “энг кўп уйлар бузилган давр” эслаши мумкинлигини айтган. 

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселекторда судьяларнинг мустақил фаолият олиб боришини таъминловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган эди.