Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Шерзод Кудбиев қўл остидаги ҳодимни ҳақорат қилганига изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Давлат солиқ қўмитаси раҳбари Шерзод Кудбиев қўл остидаги ходимни кескин, оғир гаплар билан ҳақорат қилаётгани ёзилган аудиолар тарқалди.

1 daqiqa o‘qiladi

Шерзод Кудбиев қўл остидаги ҳодимни ҳақорат қилганига изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Давлат солиқ қўмитаси раҳбари Шерзод Кудбиев қўл остидаги ходимни кескин, оғир гаплар билан ҳақорат қилаётгани ёзилган аудиолар тарқалди. ДСҚ матбуот хизмати унинг бу ҳолат бўйича изоҳини эълон қилди.  Ш. Кудбиев мазкур вазиятни қуйидагича тушунтирган:

“Юзага келган вазиятда масъулиятни ҳис қилган ҳолда, ёқимсиз ҳодисага тўлиқ барҳам бердик. Лекин бу мени масъулиятдан фориғ қилмайди.

Афсус билан айтиш керакки, ҳалигача айрим ҳолатларда тадбиркорларнинг ҳисобидан ўз хизмат вазифаларини, энг ёмони – айрим ҳолларда эса шахсий манфаатларини кўзлаётган шахслар учраб турибди.

Бугунги кунда бу каби масалаларни ҳал этишда шахсан менинг аралашувим талаб этилмоқда”, дейди у.