$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Эртадан карантин чоралари кучайтирилади. “Қизил” ва “сариқ” ҳудудларда учтадан ортиқ киши тўпланиши тақиқланади

карантин

Эпидемиологик вазият ёмонлашганини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси тегишли қарорларни қабул қилди.

Хусусан, жорий йилнинг 1 июль санасидан бошлаб:

– Республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади;

– “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда соат 07:00 дан 23:00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23:00 дан 07:00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш тақиқланади;

Бунда: 

фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашгани, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига рухсат берилади.

“Қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.