Диёр Имомхўжаев: «Кубок учрашувларини ҳам ФИФА кунларидан кейинга қолдирдик»
Диёр Имомхўжаев
1 daqiqa o‘qiladi

Ўзбекистон Профессиноал футбол лигасе раҳбари Диёр Имомхўжаев телеграм-каналида ноябрь ойидаги ФИФА кунлари ва Ўзбекистон кубоги учрашувлари тақвими ҳақида фикр билдирди. “9-17 ноябрь ФИФА кунлари. Ўзбекистон миллий терма жамоаси унда 2 та учрашув ўтказишни режалаштирган.
Шундан келиб чиқиб, биз 6-7 ноябрь кунларида Ўзбекистон Cоcа Cола кубогининг дастлабки учрашувларини ўтказиб олишни режалаштиргандик. Ўйинлар ораси анча яқин эди. Аммо Вадим Абрамов миллий терма жамоани 6 ноябрь куни йиғишни лозим деб топди. Келишувга кўра, кубок учрашувларини ҳам ФИФА кунларидан кейинга қолдиргандик.
Шундан келиб чиқиб, Cоcа Cола Суперлиганинг 22-тур учрашувларини вақтини клублар учун бироз енгиллаштирамиз. Масалан, «Пахтакор», «Сўғдиёна», «Бунёдкор» каби клублар Чемпионлар лигаси сабаб анча зич тақвимда қолишганди. Шунингдек, ўйинларни жонли узатиш учун Спорт-ТВ билан доимий алоқадамиз” – деб ёзади Имомхўжаев.
Спорт оламидаги қайноқ ҳабарлар бу ерда.



