$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Коронавирусга қарши робот яратилди

Коронавирусга қарши робот яратилди kornavirus

Баҳрайнда коронавирусни йўқ қила оладиган робот ишлаб чиқилди, дея «Daily Mail» хабар берди. Яратилган робот 12 тилда гаплаша олади, овозли буйруқларни бажаради, юзни таниш технологиясига эга, тана ҳароратини ўлчай олади. У вирусларга қисқа тўлқинли ультрабинафша нур билан таъсир ўтказади. Ярим соатда микрорганизмларни 90 фоизгача ўлдира олади.

Ультрабинафша нур микроорганизмларнинг мембранасини ёриб кириши натижасида уларда DNK парчаланиши юз беради. Робот ишлаётган хонага одамларнинг кириши мумкин эмас, бинафшаранг нур инсон ҳужайралари учун ҳам хавфли еканлиги айтилди. Ишлаб чиқарилган машина ҳозирда синов муддатини кичик саноат муҳитида ўтказмоқда.