14809.13
-12.57
 159.44
-0.74
$
 12557.56
-34.15
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Коронавируснинг навбатдаги қурбонлари 51 ёшли эркак ва 28 ёшли аёл

коронавирус ўлим

Афсуски, коронавирусдан вафот этаётганлар сони 50-маррага яқинлаб қолди.

Шайхонтоҳур туманида яшовчи 51 ёшли эркакни сўнгги 3-4 кун давомида ҳансираш безовта қилган.

4 июль куни Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилган ва “COVID-19” инфекциясига намуна олиниб, инфекция билан касалланганлиги тасдиқланган. Кўкрак қафаси рентген текширувидан ўтказилганда икки томонлама пневмония аниқланган.

Даволаниш динамикасида беморнинг аҳволи оғирлашиб, нафас етишмовчилиги ва ҳансираш кучайган. Шундан сўнг у 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ўтказилган. Бемор бундан аввал эпилепсия касаллиги билан назоратда турган, 2-гуруҳ ногирони.

Шифохонада бемор бир неча марта Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан онлайн режимида консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.


Жиззахда 28 ёшли аёл эса коронавируснинг 49-қурбони бўлди. У 22 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, у уй шароитида даволаниб юрган. Бемор аҳволи оғирлашиб, 4 июль куни тиббиёт ходимларига мурожаат қилганидан сўнг, ундан "COVID-19" инфекцияси тасдиқланган. Унда икки томонлама бронхопневмония, ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган.

Беморда сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Реанимацион чораларга қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.