$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашиш учун 30 йил муддатга қарз берди

жаҳон банки ва узб Жаҳон банки ва Ўзбекистон COVID-19 га қарши курашда ҳамкорлик бошлади

Президентнинг 2020 йил 2 июлдаги Қарори билан Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари белгилаб олинди, лойиҳа параметрлари тасдиқланди.

Лойиҳанинг умумий қиймати —106,757 млн доллар, шундан Жаҳон банкининг 30 йил муддатга берган қарзи 95 млн доллар. 2049 йилга бориб узилиши керак бўлган жами сумма 141 млн долларга етади.

Маблағнинг деярли ярми (56,9 млн доллар) уй хўжаликлари ва жисмоний шахсларни молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Жумладан, кам таъминланган аҳолига вақтинчалик нафақалар тўлаш тизимини кенгайтириш учун 51,9 млн доллар, ишсизлик учун нафақаларга 5 млн доллар ажратилмоқда.

Яна 35 фоизи (37,75 млн доллар) COVID-19 инфекциясига қарши чоралар кўриш учун vиллий соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлашга сарфлаш кўзда тутилган. 

инфограф