$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

"Қизил", "сариқ", "яшил" ҳудудларнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йил 4 июль ҳолатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар, беморларни бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

Ушбу тоифаланишга кўра, Республикадаги 28 та туман ва шахарлар “Қизил” ҳудудга, 57 таси “Сариқ” ҳудудга ҳамда 118 та туман ва шаҳарлар эса “Яшил” ҳудуд тоифасига киритилди.

Тошкент шаҳри бўйича касаллик қайд этилган ҳар битта туманнинг 368 та яшил, 73 та сариқ ва 72 та қизил маҳалла, мавзе ва даҳалар ҳудудлари бўйича карантин ва профилактик тадбирлар белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикасида “қизил” ҳудуд: Нукус шаҳар, Қўнғирот тумани, Беруний тумани. “Сариқ” ҳудуд: Амударё тумани. Қолган туманлар “яшил рўйхат”да.

Андижон вилоятида “қизил ҳудуд” йўқ. Андижон шаҳри, Олтинкўл тумани, Балиқчи тумани ва Пахтаобод тумани “сариқ” ҳудудда, бошқа туманлар “яшил”.

Бухорода Вобкент, Ғиждувон, Жондор, Шофиркон туманлари“қизил” ҳудудда. Бухоро шаҳри – “сариқ” ҳудуд. Бошқалари “яшил”.

Жиззахда “сариқ” ҳудудлар йўқ. Ғаллаорол, Дўстлик, Шароф Рашидов туманлари “қизил” ҳудудда.

Қашқадарё вилоятида Ғузор тумани “қизил” ҳудуд деб белгиланган, қолган туманлар “яшил” ва “сариқ” ҳудуд.

Навоийда Зарафшон шаҳри “қизил”, Навоий шаҳри “сариқ” ҳудудда.

Наманган вилоятида Наманган шаҳар, Норин тумани, Поп тумани, Уйчи тумани, Учқўрғон тумани, Янгиқўрғон тумани “қизил” деб белгиланган. 

Сирдарё вилоятида Сайхунобод тумани ва Гулистон шаҳри “қизил”, Гулистон, Боёвут, Ховос туманилари “сариқ”.

Самарқанд вилоятида “қизил” ҳудуд қолмаган, Самарқанд шаҳар, Самарқанд тумани, Пайариқ тумани, Тайлоқ тумани, Каттақўрғон тумани, Ургут тумани, Нарпай тумани “сариқ” ҳудудлардир.

Сурхондарё вилоятида Музробод тумани “қизил” ҳудудга тушиб қолган.

Тошкент вилоятида Чирчиқ шаҳри, Бекобод, Зангиота, Қибрай, Ўрта Чирчиқ, Тошкент туманлари “қизил” ҳудудда. Олмалиқ шаҳри, Ангрен шаҳри, Нурафшон шаҳри, Оҳангарон тумани, Бўка тумани, Қуйи Чирчиқ тумани “яшил”.

Хоразмда Урганч шаҳри “қизил” ҳудудда.

Фарғона вилояти тўлиқ “яшил” ҳудуд деб белгиланган.