Бугун коронавирусдан 3 киши вафот этди
Бугун нукуслик 37 ёшли ва 49 ёшли эркак ва жиззахлик 58 ёшли аёл коронавирусдан вафот этган.
1 daqiqa o‘qiladi

Бугун нукуслик 37 ёшли ва 49 ёшли эркак ва жиззахлик 58 ёшли аёл коронавирусдан вафот этган.
Соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан янги касалланганлар 395 нафарни ташкил этмоқда.
Куннинг биринчи ярмида аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 242 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Куннинг иккинчи ярмида янги касалланиш ҳолатларининг эса 48 нафари Тошкент шаҳрида, 32 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Наманган вилоятида ҳамда 5 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 10 472 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 9 174 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.



