$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Кеча Ўзбекистонда 594 кишида коронавирус аниқланди. 5 бемор вафот этди

Кеча Ўзбекистонда 594 кишида коронавирус аниқланди. 5 бемор вафот этди

Кеча, 19 август куни Ўзбекистонда 594 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 537 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, қолган 57 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун мамлакатимизнинг 11 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 721 нафари соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 37 112 нафар бемордан 32 944 нафари соғайиб чиқди.

Сўнгги 10 кун ичида мамлакатда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 72 фоиздан 88 фоизга етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 920 нафар бемордан 330 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat