$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

Боғчасиз қолган болалар

kindergarten

Куни кеча Президент бошчилигида ўтказилган йиғилишда сўнгги етти йилда мактабгача таълим муассасалари 27 фоиздан 74 фоизга ошгани таъкидланди.

Олис маҳалла ва қишлоқлардаги 146 минг нафар болага боғча йўқ

2023 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, республикада жами 30 792 та боғча фаолият кўрсатмоқда.

Шундан давлатга қарашли мактабгача таълим муассасалари сони 6 734 та, нодавлат МТТлар эса 24 058 тани ташкил этади.

620 та олис маҳалла ва қишлоқларда боғчалар йўқлиги сабабли 146 минг нафар бола мактабгача таълим муассасаларисиз қолмоқда. 

42 та туманда болалар боғчалари етарли бўлишига қарамай, ўтган йилга нисбатан болаларни қамраб олиш камайган.

Ўзи боғчаларнинг зарурати нимада?

Рақамлар таҳлил қилинар экан, 2024 йилда давлат боғчалари сиғимини 10 минг ўринга, хусусий боғчаларни эса 50 минг ўринга ошириш режалаштирилган. Негаки, боланинг жамиятга тез мослашиши, киришимли ва теран тафаккур қила олиши учун ҳам боғча ва ундаги таълимнинг аҳамияти ниҳоятда беқиёс.

Уч ёшдан етти ёшгача бўлган боғча ёши болаликнинг катта бир қисмини ташкил этади. Асосан шу даврдан бошлаб боланинг мустақил фаолиятлари ривожланади ҳамда шахсий индивидуал хусусиятлари (инсоний фазилатлари) шаклланади.

Боланинг ривожланиши учун қаер яхши: уйми ёки боғча?

Мутахассисларнинг таъкидлашича, боланинг мактабгача даврда ижтимоийлашуви жуда муҳим ҳисобланади. Ҳаётининг айнан шу босқичида улар мулоқотга киришишни, тўғри фикрлашни ва бошқаларнинг фикрини ҳурмат қилишни ўрганади. Албатта, бу жараён уйда, телевизор қаршисида содир бўлмайди, балки жамоада, тенгдошлар билан мулоқот давомида шаклланади. Боғчаларнинг ижтимоий аҳамияти ҳам шунда.

Улар фақатгина болага энагалик қилувчи муассаса эмас, балки уларни шахс, жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида тарбиялайдиган маскан ҳисобланади.