$
 12198.28
-30.3
 14241.49
-41.49
 156.57
0.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Қорақалпоғистонда мактаб таъмири учун ажратилган пуллар талон-торож қилинди

Қорақалпоғистонда мактаб таъмири учун ажратилган пуллар талон-торож қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги умумий ўрта таълим мактабини жорий таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақида Uz24 га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кегейли туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги умумтаълим мактаби биносида “Н.” МЧЖ томонидан амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилмаган бўлса-да, туман халқ таълими бўлими томонидан 104,8 млн. сўм бюджет маблағлари жамият ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Шу тариқа ушбу маблағлар «растрата» қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми, 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat