$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳарбий тавсияномаси тасдидиқланмай қолган 600 дан ортиқ абитуриентлар ўқишга қабул қилинди

Ҳарбий тавсияномаси тасдидиқланмай қолган 600 дан ортиқ абитуриентлар ўқишга қабул қилинди

ОТМ ларга кириш имтоҳонлари вақтида ҳарбий тавсияномаси тасдиқланмай қолган 1828 нафар абитуриентдан 128 нафари давлат гранти асосида, 478 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинди. Бу ҳақида Давлат тест маркази ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилда ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга жами 13107 нафар абитуриент олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган бўлиб, масъул ваколатли органлар томонидан дастлабки текшириш натижаларига кўра, 1828 нафар абитуриентнинг ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси тасдиқланмаган.

Масъул ваколатли органлар ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан қайта текшириш натижаларига кўра, 1828 нафар абитуриентдан 1516 нафари ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга эканлиги, 172 нафари сафарбарлик чақирув резервида хизмат қилганлиги, 85 нафари ҳарбий хизматни ўтамаганлиги ва 55 нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлиги, лекин ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга эмаслиги аниқланди.

Давлат тест маркази томонидан тавсияномаси тасдиқланган абитуриентларнинг тест синовида тўплаган баллари асосида танлов натижалари (ҳар бир таълим шакли ва олий таълим муассасаси кесимида) ҳисобланганда 1516 нафар абитуриентдан 128 нафари давлат грантига, 478 нафари тўлов-контрактга ўтиш балларига тенг ёки ундан юқори (рўйхатдан ўтишда танланган 1-олий таълим муассасасида имтиёз доирасида ўтиш балига нисбатан) балл тўплаганлиги маълум бўлган.

Ушбу масала Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда абитуриентларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан мазкур абитуриентларнинг 128 нафари давлат гранти асосида, 478 нафари эса тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.

“Ҳозирда талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилмоқда.

Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ўз натижаларини шахсий кабинетлари (abitur.dtm.uz) орқали кўришлари мумкин”, дейилади ДТМ хабарида

Теги :
Жамият