$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Каттақўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

Каттақўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун Каттақўрғон туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, сессия кун тартибида ташкилий масала кўрилмоқда.

Ушбу сессияда халқ депутатлари Каттақўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Насриддинов Жамшид Тўлқинович номзоди тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Каттақўрғон туманининг олдинги ҳокими Aъзамхон Баҳромов 19 октябрь куни 60 ёшида вафот этган эди. Шундан сўнг, туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Қиличбек Худойбердиев Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланганди.