$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Каттақўрғон ҳокими 60 ёшида вафот этди

Каттақўрғон ҳокими 60 ёшида вафот этди

Бугун, 19 октябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими Aъзамхон Баҳромов 60 ёшида вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

“Бешафқат ўлим халқпарвар ва фидойи инсон, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Бахрамовни 60 ёшида орамиздан олиб кетди. Жанозаси бугун — 2020 йил 19 октябрь куни соат 13.00 да Тошкент шаҳри Юнусобод тумани «Уч қаҳрамон» маҳалласида бўлади”, дейилади хабарда.

Ҳозирча унинг ўлими сабаблари очиқланмаган.

Марҳум, Aъзамхон Баҳромов 1960 йил 12 январь куни Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида туғилган. Тошкент халқ хўжалиги институтини тугатган. Иқтисод фанлари номзоди. «Меҳнат шуҳрати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари соҳиби.

Аъзамхон Баҳромов узоқ вақт давомида Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлилий бўлими ходими, 2001 йилгача бош вазир котибияти мудири, 2003 йил августдан «Ўзбекенгилсаноат» давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси лавозимларида ишлаган. Шунингдек, у 2006—2008 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаган. Ундан кейин маълум муддатга бошқарув ишларидан четлатилади. Кейинчалик 2017 йилда Қўшработ тумани ҳокими этиб тайинланган. Шу йилнинг ноябрь ойидан буён Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Теги :
Jamiyat