$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилди

карантин

Маъсус комиссиянинг ахборотига кўра, карантин чекловлари 15 августига қадар узайтирилди ва қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:

Давлат органлари ва ташкилотларига ходимларини хатловдан ўтказган ҳолда, иш жойига фақатгина зарур бўлган мутахассисларни бевосита жалб этишга рухсат берилган, қолган ходимларни меҳнат таътилига чиқаришни ёхуд масофадан туриб (онлайн) ишлашини ташкил этиш, ходимларини вақтинчалик хизмат сафарига юборишни тўхтатиш, йиғилишларни фақатгина онлайн тарзида ташкил этиш, ходимлар орасида коронавирус билан касалланганлар мавжуд бўлган тақдирда, улардан хабар олиш, даволаниш мақсадида зарур дори воситалари ва буюмларни харид қилиш учун ходимнинг шароитини инобатга олган ҳолда, моддий ёрдам ажратиш лозимлиги белгилаб берилди.

Фуқароларга эса тўй, оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик, жамоат жойларида, кўча, майдон ва маҳаллаларда уч кишидан ортиқ тўпланмаслик, қатъий ижтимоий масофани сақлаш (2 метр), тиббий ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш,

 ёши катта ва муайян турдаги касаллиги мавжуд фуқароларга коронавирус касаллиги кучли таъсир кўрсатишини инобатга олиб, 65 ёшдан ошган фуқароларни “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

Теги :
Jamiyat