$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Хоразмда кадастр ходими 20 минг доллар пора олаётиб қўлга тушди

Хоразмда кадастр ходими 20 минг доллар пора олаётиб қўлга тушди

Хоразмда тадбиркордан 20 000 АҚШ доллари пора талаб қилган масъул ходим ушланди. Бу ҳақида Uz24 га Бош прокупатура Матбуот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Хоразм вилоят бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ

ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тупроққалъа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи М.Р. “Д.” МЧЖнинг иш юритувчи ходимидан жамиятга тумандаги Гурлан массиви ҳудудидан балиқчилик кўли ташкил қилиш учун 15 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари пора талаб қилган ва пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat