$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

Эрта "учган" судялар

Sudya

Ўзбекистонда охирги 4 йилда 80 нафар қоидабузар судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди.

Муддатидан олдин истефога чиққан судялар

Маълумотларга кўра, охирги 4 йилда Ўзбекистонда жами 80 нафар судя муддатидан аввал ваколати тугатилган. Бунда 66 таси ёзма аризасига кўра, 58 таси судялик қасамёдини бузганлиги учун, 22 таси судялар одоби кодекси талабини бузганлиги сабабли ишдан кетган. Шунингдек, бу кўрсатгич 2022 йилда 54 нафарни ташкил қилиб энг кўп ишдан олинган судялар йили бўлди.

Судя ўзи ким?

Судя — суд ҳокимиятини амалга оширувчи мансабдор шахс. Судяга қонун билан одил судловни амалга ошириш ваколатлари берилган бўлиб, у ўз вазифаларини профессионал асосда амалга оширади.

Судя бўлиш учун қўйиладиган талаблар

Асосий талаблар

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши

30 ёшдан кичик бўлмаслиги

Олий юридик маълумоти бўлиши

Иш стажи

а) юридик мутахассислик бўйича 5 йилдан кам бўлмаган муддатга, энг аввало, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларида, туманлараро, туман (шаҳар) фуқаролик судлари, жиноий ишлар бўйича туман (шаҳар) судлари, вилоят даражасидаги хўжалик судларида;

б) юридик мутахассислик бўйича 7 йилдан кам бўлмаган, шу жумладан, одатда, судя тариқасида 2 йилдан кам бўлмаган муддатга, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида;

в) 10 йилдан кам бўлмаган муддат, хусусан, одатда 5 йилдан кам бўлмаган муддатга судя тариқасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик судида ишлаган бўлиши лозим.

Ишдан олинган судяларга пенсия берилмайди

«Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 79-моддаси биринчи қисмининг 1,3,5 ва 10 бандларида назарда тутилган асослар бўйича судянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги белгилаб қўйилди.

Қолаверса, пенсионер вафот этган ой учун охиригача олинмай қолган пенсия суммаси ушбу ой учун тўлиқ тўланиши белгиланди.

Қандай ҳолатларда судялар пенсия олиш ҳуқуқидан махрум бўлади?

судянинг қасамёдини бузганда;

тегишли судялар малака ҳайъати томонидан огоҳлантириш қилинганидан ёки ваколатлари тўхтатилганидан кейин у судялик лавозимига зид фаолият билан шуғулланишни давом эттираверган тақдирда;

Ўзбекистон фуқаролигидан чиққан ёки уни йўқотганда;

судя томонидан тегишли судялар малака ҳайъатининг қарори билан судяга ваколатларини тугатиш тарзидаги интизомий жазо чораси қўлланилишига сабаб бўлган ҳаракатлар содир этилганда пенсия олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Қайд этилишича, айни пайтда республика бўйича судьялик лавозимида ишлаётганлар сони 1317 нафарни ташкил этмоқда. Шундан эркак судялар 1138 нафар, аёл судьялар эса 179 нафар бўлиб, уларнинг 25 нафари раҳбар судьялик лавозимларида фаолият юритмоқда.