$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонликлар 2023 йилда энг кўп қайси жиноятларни содир этган?

jinoyat

Жиноятчилик аксарият ҳолларда осон пул топиш мақсадида, ёки эътиборга муҳтожлиги, ҳуқуқий саводхонлигининг пастлиги, фуқаролик муносабатларини қонун доирасида амалга оширмаслик сабаб содир бўлади.

Жиноятларни келиб чиқиш сабаблари, шарт-шароитлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, улар асосида зарурий чора-тадбирлар белгиланмаганлиги, нотинч оилалар, носоғлом турмуш тарзини кечираётган, жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар назоратга олинмаганлиги, куч-воситалар мақсадли йўналтирилмаганлиги ва бошқа сабабларга кўра эса айрим турдаги жиноятларни ўсишига йўл қўйилади.

Хўш, ўтган йилда қайси турдаги жиноят энг кўп содир этилди. Жиноятчилик камаймоқдами ёки унинг акси?

58 418 та жиноят иши кўриб чиқилди

Олий суд 2023 йилда судлар томонидан кўриб чиқилган жиноят ишлари юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2023 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 73 797 нафар шахсга нисбатан 58 418 та жиноят иши кўриб чиқилди. 1 244 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди.

55 минг 700 нафар судланган

Судланган шахслар сони 55 763 нафарни ташкил этиб, шундан 17 396 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 37 077 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 1 290 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. 

Судланган шахсларнинг қанчаси ёшлар?

Судланган шахсларнинг 49 297 нафари эркак, 6 466 нафари аёл, 20 922 нафари ёшлар (шу жумладан 1 911 нафари вояга етмаган) ва 2 123 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар

Шунингдек, 7 362 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди, 33 612 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 12 286 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 13 522 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди. 

272 нафар шахсга (ёшлар, аёллар ва бошқалар) кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 

Асосан қайси турдаги жиноятлар содир этилган?

Ҳисобот даврида кўрилган жиноят ишларнинг аксариятини фирибгарлик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ўғрилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, қасддан баданга енгил шикаст етказиш, безорилик, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш ва пора бериш билан боғлиқ жиноятлар ташкил этади.