$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Бугундан бошлаб жарималар миқдори ошади

YPX GAI ГАИ ЙПХ

Ўзбекистон қонунчилигида 1 декабрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори 7 фоизга, базавий ҳисоблаш миқдори 3 фоизга (340 000 сўм) ошмоқда.

Шунга мувофиқ Ўзбекистонда 1 декабрдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошади: ҳужжатсиз юриш — 340 минг сўм; қизил чироқдан ўтиш — 680 минг сўм; телефонда гаплашиш — 1 миллион 20 минг сўм; маст ҳолда рулга ўтириш 8 млн 500 минг сўм.

Жарималар миқдори ва уларни белгилаш тартиби қандай?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан ҳисоб-китоблар БҲМга нисбатлаб амалга оширилади:

хавфсизлик камарини тақмаслик 170 минг сўм;

техник кўрикдан ўтказилмаган, тиббиёт қутичаси ва бошқа фавқулодда вазиятларда ишлатиладиган воситалари бўлмаган автомобилни бошқариш — 170 минг сўм;

автомобилни ҳужжатсиз бошқариш — 340 минг сўм;

қизил чироқдан ўтиш — 680 минг сўм;

тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш (нотўғри парковка) — 680 минг сўм;

шатакка олиш қоидаларини бузиш — 1 миллион 700 минг сўм;

бошқарув вақтида телефондан фойдаланиш — 1 миллион 20 минг сўм;

давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш — 1 миллион 700 минг сўм;

йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш — 1 миллион 700 минг сўм;

тезликни ошириб юбориш (20 км/с гача) — 340 минг сўм;

тезликни ошириб юбориш (20−40 км/с) — 1 миллион 700 минг сўм;

тезликни ошириб юбориш (+40 км/с) — 3 миллион 60 минг сўм;

(бошқа фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилган ҳолда) қарама-қарши томонда ҳаракатланиш — 3 миллион 400 минг сўм;

транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш — 8 миллион 500 минг сўм жарима ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш;

қорайтирилган ойнали (рухсатсиз “тонировка”), шунингдек, теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан рухсатсиз фойдаланиш — 8 миллион 500 минг сўм.

Шунингдек, 1 майдан буён маъмурий жарималарнинг 50 фоизини 15 кун ичида, 70 фоизини 30 кун ичида тўлаганлар унинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Одамлар нима дейди?

Ушбу жарима миқдорларининг оширилиши алоҳида ҳолатда эмас, БҲМга боғлиқ бўлса-да, ўзига хос эътирозларга сабаб бўлди. Ҳуқуқшунос, блогер ва ЎзА директор ўринбосари Хушнуд Худойбердиев янгиланган жарима миқдорлари ҳақида хабар берар экан, жарималарнинг мантиқсиз белгиланганини таъкидлади:

“Бизда ажойиб-да. Масалан, жамият учун катта хавфга эга ва кўплаб ўлимларга сабабчи бўладиган қизил чироқда ўтишга атиги 2 баравар (490 минг сўм) жарима, ҳеч кимга зарар бермайдиган рухсатсиз тонировкага эса 25 баравар (6 млн сўмдан ошиқ). 

1 йил ичида яна такроран қизилда ўтган бўлса, жарима 1 млн 225 минг сўм (5 баравар), такроран рухсатсиз тонировка тортган бўлса — 9,8 млн сўм (40 баравар). Даҳшат! Мантиқ бир чеккада хижолат бўлиб турибди.”

Эслатиб ўтамиз, юртимизда ЙҲХ қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатга янгича “баллик” тизимда ёндашиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.