Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Ҳали очилмаган кўплаб маълумотлар бор...

— Биз жадидчилик ҳаракати бўйича жуда катта, уникал база ташкил қилдики. Бу база уч хил — видео, аудио ҳамда ёзма шаклида мавжуд, — эксперт.

2 daqiqa o‘qiladi

Ҳали очилмаган кўплаб маълумотлар бор...

Хабарингиз бор, айни кунларда Тошкент “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзуидаги халқаро анжуманга мезбонлик қилмоқда.

Анқара унивеситети профессори: Бу — Учинчи Ренессанс учун пойдевордир

Ўтказилаётган конференсия жадидчилик ҳаракати ҳамда уларнинг асил ғояларини ўрганиш лозим экани, келажак учун муҳим дастуриламал бўлиши ҳақида халқаро меҳмонлар, тарихчи, жадидшунос олимлар томонидан турли нуқталардан фикрлар берилиб, уларнинг назарий исботи ҳам келтирилмоқда.

— Алоҳида таъкидлаш керакки, кеча ўз ишини бошлаган, миллий ўзлик, истиқлол ва бошқа мавзулар кўрилаётган ушбу анжуманимиз жуда завқли, фаол, ўзаро суҳбатларга бой тарзда ўтмоқда. Кеча анжуман аввалида президентимизнинг биз, анжуман қатнашчиларига мурожаатномасини эшитдик. Бу мурожаатда нафақат шу вақтгача бўлган ишлар қайд этилди, балки келгусида режалаштирилаётган ишларнинг дастури ҳам ўзига белгиланди. Қолаверса, ушбу анжуман президентимизнинг йил бошидаги ташаббуслари билан бевосита боғлиқ эканини таъкидлаш ўринлидир, — дейди адабиётшунос олим Ҳамидулла Болтабоев ўз интервюсида.

Қўлимизда ҳали кўплаб ўрганилиши керак бўлган маълумотлар бор

Шенси давлат нормал университети профессори, тарих фанлари доктори Алишер Собиров конференсиянинг аҳамияти, юртимизда жадидлар ҳаракатини ўрганишга қаратилган саъй-ҳаракатларга тўхталар экан, буларнинг барчаси яхши мужда эканини айтди. Олим ўзи раҳбарлигидаги муассасада тўпланган оғзаки манбалардан олинган ахборотларнинг қиймати ҳақида сўзлар экан, бу жадидчилик тарихини ўрганишда янги босқич бўлиши мумкинлигини таъкидлади:

— Биз жадидчилик ҳаракати бўйича жуда катта, уникал база ташкил қилдики. Бу база уч хил — видео, аудио ҳамда ёзма шаклида мавжуд.

Олимнинг маълум қилишича, бу ахборотлар қатағонга учраган ҳамда ундан омон қолган одамларнинг хотира дафтарлари, интервю ҳамда оғзаки маълумот узатиши орқали тўпланган.

— Бу усул самарали, ҳатто кўплаб янги маълумотлар ҳам бериши мумкин. Мисол учун, Туркияда турк-курд муносабатлар, ўрталаридаги можаролар ҳақида айни шундай оғзаки ахборотларга асосланиб дарсликлар ҳам тайёрланган, — дейди Алишер Собиров